Лионель Месси Францияда ҳашаматли қаср сотиб олмоқчи (фото)
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси август ойида Францияга кўчиб, оиласи билан узоқ вақт беш юлдузли меҳмонхонада яшаганидан сўнг, мамлакатда кўчмас мулк сотиб олиш ҳақида жиддий бош қотира бошлади. Aфсонавий футболчи рафиқаси билан бирга Pink Palace қалъасини 41 миллион фунт стерлингга (56,3 миллион доллар) сотиб олмоқчи, деб хабар беради The Sun.
1899 йилда қурилган ажойиб саройда Франция собиқ президенти Шарль де Голль 1940 йили Иккинчи Жаҳон уруши пайтида бир неча кун яшаган. У ПСЖ ўқув базаси яқинида, Парижнинг Ле Весине шаҳарчасида жойлашган. Лионелнинг рафиқаси Aнтонелла оилага Барселонадаги уйни эслатадиган идеал уйни излаган ва Pink Palace вариантини танлаган.
Қалъани сотиб олганда уч болали Месси оиласи 30 хонали икки минг квадрат метр майдонга эга бўлади.
Бинода уй кинотеатри, ёпиқ корт, ажойиб бассейн ва спорт зали бор. Бундан ташқари, ҳудудда кадрлар учун жой ҳам бор.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!