Қоронғи режим
Logo
БAAда мисли кўрилмаган ўғирлик содир этилди

БAAда мисли кўрилмаган ўғирлик содир этилди

БAAда фирибгарлар директорнинг дипфейк (сунъий интеллект ёрдамида яратилган видео) овози ёрдамида банкдан 35 миллион доллар ўғирлашди.

БAAда кибержиноятчилар банкдан директорнинг дипвойси ёрдамида 35 миллион долларни ўғирлашга муваффақ бўлишди.

Forbes хабарига кўра, ушбу жиноят пул ўғирлашда овозни клонлаш технологиясидан фойдаланган иккинчи ва кўлами бўйича биринчи ҳолат ҳисобланади.

Газета маълумотларига кўра, жиноят 2020 йил бошида содир этилган, бироқ тафсилотлар энди ойдинлашди. Молиявий муассаса бошлиғи гўшакни кўтариб, банк бош директорининг овозини таниган. У компания йирик харидлар қилмоқчи бўлаётгани, бунинг учун 35 миллион долларлик бир нечта транзакцияни амалга ошириш кераклигини айтган.

Фирибгарлар, шунингдек, адвокат ва банк директори номидан электрон почта орқали битимни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни юборишган. Натижада ташкилот раҳбари керакли суммани кўрсатилган реквизитларга ўтказиб берган.

Бирлашган Aраб Aмирликлари полицияси фикрича, ушбу фирибгарликда 17 киши қатнашган. Улар ўғирланган пулни дунёнинг турли бурчакларидаги ҳисоб рақамларга ўтказиб юборишган.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!