Қоронғи режим
Logo
Халқ қабулхоналарига энг кўп қайси масала бўйича мурожаатлар тушгани айтилди

Халқ қабулхоналарига энг кўп қайси масала бўйича мурожаатлар тушгани айтилди

2021 йилнинг 12 ойи давомида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 млн. 600 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.

Бу бир ойда ўртача 133 минг, кунига ўртача 4,4 мингдан зиёд мурожаат деганидир. Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 53 фоизи ёки 865 мингтаси ижобий ҳал этилган.

Тушган мурожаатлар орасида ижтимоий нафақалар масаласи етакчилик қилган – 190 мингта мурожаат. Иш билан таъминлаш йўналишида 96 мингта, мажбурий ижро фаолияти, алимент ва қарз суммаларини ундириш – 94 мингта, банк кредитлари – 77 мингта, уй-жой билан таъминлаш – 68 мингта мурожаат тушган. Шунингдек, газ, электр энергияси таъминоти, ичимлик суви таъминоти ва меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ масалалар етакчи мавзулар бўлди.

Энг кўп мурожаатлар Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келди – 197 мингта. Сурхондарё вилоятидан 181 мингта мурожаат келиб тушган. Тошкент шаҳридан эса 165 мингта мурожаат қабул қилинган.

Шунингдек, Тошкент (155 минг), Самарқанд (150 минг) ва Фарғона (145 минг) вилоятларидан ҳам кўплаб мурожаатлар йўлланган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!