Қоронғи режим
Wednesday, 19 January 2022
Logo
«Манчестер Юнайтед» футболчиларида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди

«Манчестер Юнайтед» футболчиларида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси футболчилари ва ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Хабарга кўра, машғулотларда футболчилар алоҳида шуғулланишган. Вирус аниқланган ўйинчиларга уйига жавоб берилган. Лекин «Норвич»га қарши ўйинга борган барча футболчи ва ходимларда тестлар манфий кўрсатган.

Ҳозирча АПЛ 17-туридан ўрин олган «Брентфорд» - «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги ўйин ўтказилиши сўроқ остида турибди.

Яқинда «Тоттенхэм» клуби ўйинчилари ва ходимларида ҳам коронавирус юқтириш ҳолати кузатилганди. Оқибатда лондонликлар Европа конференциялар лигасидаги юришини тўхтатишган, уларга техник мағлубият ёзилган.

Шунингдек, Англия чемпионатидаги «Тоттенхэм» иштирок этиши керак бўлган барча ўйинлар ҳозирча номаълум муддатга қолдирилган.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!