Қоронғи режим
Logo
Наманганда «йўл террористи» ушланди

Наманганда «йўл террористи» ушланди

Наманганда 152 марта радарга тушгани учун 410 млн жарима ёзилган сохта рақамли Hundai Sonata аниқланди.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Чуст туманида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқарога тегишли Hundai Sonata русумли, 01 T 234 ZA давлат рақами билан жиҳозланган транспорт воситаси ҳозиргача 152 та ҳолатда тезликни белгиланган меъёрдан оширгани аниқланган. Барча қоидабузарликлар учун ҳисобланган жарималар миқдори 410 млн сўмга етган.

Қайд этилишича, давлат рақам белгиси ҳақидаги маълумотлар тизимда мавжуд эмаслиги боис содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқаришнинг имконияти бўлмаган.

Охир-оқибат ушланган автомашина жарима майдонига қўйилган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!