Қоронғи режим
Logo
Қозоғистон пойтахтида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Қозоғистон пойтахтида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон расмий делегациялари иштирокидаги музокаралар вақтида айтиб ўтди.

Қозоғистон етакчиси икки халқнинг маънавий яқинлиги ва кўп асрлик дўстлиги рамзи сифатида пойтахтда Навоий ҳайкали ўрнатилишини таъкидлаган.

Музокаралар давомида гуманитар алмашинувларни кенгайтириш, таълим, фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Россиянинг Самара вилоятида Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан тасдиқланган "Йўл харитаси"да Самара вилоятидаги Кодурча воҳасида маҳаллий ўлкашунослар томонидан буюк ҳарбий саркарда Амир Темурга бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик тоши ўрнида Амир Темур ва унинг ҳарбий саркардалари ифодаланган композицион ҳайкал ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш ҳамда танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ҳайкал мажмуасини ўрнатиш юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан меморандум тузиш ишларини олиб бориш белгиланганди.

Манба: qalampir.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!