Ўзбекистонда носвой тақиқланади...ми?
Ўзбекистонда носвой савдосининг тақиқланиши жамиятда жуда катта норозиликни туғдириши мумкин. Бу ҳақда 3 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутат Мақсуда Ворисова “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамасида айтиб ўтди.
“Носвойни тақиқлашимиз керак, лекин носвойни тақиқлаш жамиятда жуда катта норозиликни туғдиради. Агар биз носвой тайёрлаш, унинг реализациясини аста-секин тартибга солмасак, бу нарса тўхтаб қолмайди. Реал ҳаётга қарашимиз керак, деюри эмас дефакто жудаям кўп миқдордаги носвой сотувда турибди. Биз носвойни борлигидан, уни халқимиз истеъмол қилаётганидан кўз юмсак бу фактлар ўзгариб қолмайди, ҳаёт ўзгариб қолмайди”, дейди депутат.
Мақсуда Ворисованинг таъкидлашича, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлариниг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 22-моддасида белгиланган тартиблар носвойни ишлаб чиқариш ва реализация қилишга нисбатан тадбиқ этилмайди.
“Агар биз носвойга тақиқ қўйганимизда жуда катта норозилик эффектини олган бўлардик”, дея қўшимча қилди депутат Ворисова.
Мажлисда қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан қизғин муҳокама этилди ва баҳсли бўлган айрим моддалар бўйича таклифлар берилди. Билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Манба: qalampir.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!