Қоронғи режим
Logo
1 октябрдан нималар ўзгармоқда?

1 октябрдан нималар ўзгармоқда?

2022 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар ҳақида Norma.uz портали шарҳ тақдим этди.

«Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун кучга киради

Қонунда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси, унда жойлашган кўчмас мулк объектлари учун компенсация бериш тартиб-таомиллари белгиланмоқда.

Кўп квартирали уй-жойлар зилзилабардошлик бўйича текширилади

 Республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш бошланади. Хатлов натижаси бўйича эски уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар киритиб борилади.

 

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.

Қорақалпоғистон тадбиркорларига қўшимча имтиёзлар берилади

Беш йил давомида (2028 йил 1 январга қадар):

  • ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда, шу жумладан, экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70%и Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган рўйхатга асосан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;
  • ажратиладиган кредит суммасининг 75%игача, бироқ умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан кафилликлар тақдим этилади.

 Қуёш ва шамол электр станцияларини харид қилинганда харажатлар қисман компенсация қилинади

 Ўрнатилаётган тартибга кўра:

  • жисмоний шахслар мамлакатда ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станциялари ва қуёш сув иситгичларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олишлари мумкин;
  • шу каби қурилмаларни ўрнатган ва уларнинг қийматини тўлиқ тўлаган шахсларнинг харажатларининг бир қисми Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Компенсация миқдори қурилманинг қувватидан келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 5 бараваридан 50 бараварини ташкил этади.

 Мамлакатда ислоҳотларни режалаштириш тартиби ўзгаради 

Соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш тартиби жорий этилади ва унга кўра Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги:

  • ҳар йили 1 октябрга қадар кейинги йил учун ислоҳ қилинадиган тегишли соҳа ва тармоқлар бўйича иш режани тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;
  • лойиҳа гуруҳларини шакллантиради, техник топшириқни шакллантиради, консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда тегишли соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича “йўл харита”ларини ишлаб чиқади;
  • ислоҳотларга доир қабул қилинган НҲҲларнинг ижросини мониторинг қилади, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўради.

Айрим тадбиркорларга ажратиладиган субсидия миқдори ошади

Касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия миқдори амалдаги БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади.  

Ўқув марказларига субсидиялар ЯИДХП орқали амалга оширилади

Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти амалга киритилади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!