Қоронғи режим
Logo
Халқаро олимпиадада 7 нафар ўзбекистонлик ўқувчи медалга эга чиқди

Халқаро олимпиадада 7 нафар ўзбекистонлик ўқувчи медалга эга чиқди

57-Халқаро Менделеев олимпиадасида иштирок этган 8 нафар  ўзбекистонлик ўқувчиларнинг 7 нафари медалларни қўлга киритди.

Бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган 57-Халқаро Менделеэв олимпиадасининг ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги Халқаро олимпиадада Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Белорус, Болгария, Бразилия, Венгрия, Исроил, Қозоғистон, Қирғисизтон, Македония, Монголия, БАА, Россия, Саудия Арабистони, Сурия, Тожикистон, Турманистон, Туркия, Ўзбекистон, Хорватия каби дунёнинг 21 давлатидан ташриф буюрган 113 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.

Уч босқичда ташкил қилинган Халқаро олимпиаданинг якуний натижаларига кўра юртимиз ўқувчилари томонидан 2 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медаллар қўлга киритилди.

Ушбу ғолиб ўқувчилар билан танишинг:

  1. Назаров Азизбек - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси - олтин медаль;
  2. Маҳмудов Абдуллоҳ - Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси - олтин медаль;
  3. Дилмуродов Соҳибжон - Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси - кумуш медаль;
  4. Раҳимов Далер - Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси - кумуш медаль;
  5. Каримов Азизбек - Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 11-синф ўқувчиси - кумуш медаль;
  6. Ҳафизов Азизбек - Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси - бронза медаль.
  7. Ҳакимова Шаҳзода - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси - бронза медаль;

Эслатиб ўтамиз, 56-Менделеев олимпиадаси Тошкент шаҳрида ўтказилган эди. Унда иштирок этган 12 нафар ўзбекистонлик ўқувчиларнинг 10 таси (1 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза) медаллар билан тақдирланган эди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!