Қоронғи режим
Logo
Қозоғистонда олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахс ушланди

Қозоғистонда олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахс ушланди

Қўшни давлат пойтахтида одам савдоси учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу хақда BaigeNews маълум қилди.

Қидирувда бўлган шахс 2014 йили олти нафар фуқарони Қозоғистонда юқори маошли ишга жойлаштиришини ваъда қилиб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетган.

Олмаота шаҳрида у ватандошларининг паспортларини олиб, бошқа шахсга топширган. 7 ой давомида эркаклар оғир шароитларда ишлашга мажбур бўлишган.

Малум қилинишича, 2015 йили Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланган шахс беш йилга озодликдан маҳрум этилган бўлган. Аммо 2019 йили суд қарори билан жазонинг ўталмаган қисми шартли озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилиб, шартли озодликка чиққанидан кейин у Қозоғистонга қочиб кетган.

«У Ўзбекистонда қидирувга берилган. Ҳозирда суд қарори билан ҳибсга олинди ва уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!