Қоронғи режим
Logo

2021 йилнинг ноябрь ойида энг кўп олтинни Ўзбекистон сотган экан!

2021 йилнинг ноябрь ойида энг кўп олтинни Ўзбекистон сотган экан!

Ўзбекистон Марказий банки ноябрь ойида дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ олтин сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) ойлик маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.

Ҳисоботга кўра, ноябрь ойида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 21,5 тоннага камайган. Бу 2021 йил январидан бери биринчи марта қисқартириш ҳисобланади. Айнан ноябрь ойида олтин нархи охирги 5 ой ичида максимал даражага етган — ҳар унция учун 1866 доллар. Ўзбекистон эса олтинни энг юқори чўққисида сотишга ҳаракат қилмоқда.

Олтин Ўзбекистондан (21,5 тонна) ташқари Туркия (7 тонна), Россия (3,1 тонна) ва Қирғизистон (1,4 тонна) томонидан ҳам фаол сотилган.

Бошқа регуляторлар озроқ бўлса-да, олтин захираларини кўпайтирган. Ноябрь ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Қозоғистон (4,3 тонна), Польша (3,4 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) Марказий банклари бўлди.

WGC дунё марказий банкларидан 2021 йил охиригача жами олтин захирасини оширишини кутмоқда. Биргина биринчи чоракда улар 100 тоннага яқин, иккинчи чоракда эса деярли 200 тонна харид қилган.

 

2021 йилнинг январь ноябрь ойларида олтин савдоси Ўзбекистон Марказий банкига 4,1 миллиард доллар даромад келтирган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу сумманинг 40 фоиздан ортиғи ноябрь ойига тўғри келади.

Ўзбекистон экспортидаги ноёб металлнинг улуши 2020 йилнинг 11 ойида 40 фоиздан 2021 йилнинг шу давридаги 26 фоизга қисқарган. Бироқ олтин республиканинг энг йирик экспорт маҳсулоти бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 2021 йилнинг июнида 35 миллиард доллардан ошганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!