Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистон олтин экспорти июнь ойида 6 баробардан кўпроқа тушиб кетди

Ўзбекистон олтин экспорти июнь ойида 6 баробардан кўпроқа тушиб кетди

Ўзбекистон май ойида 1,2 миллиард долларлик олтин экспорт қилганди, июнь ойида эса экспорт ҳажми кескин пасайиб, 191 миллион долларни ташкил этди, дея хабар берди Давлат статистика қўмитасига таяниб Spot.

 

Аксар мамлакатларда олтин қазиб олувчилар уни ўзлари экспорт қилади, аммо Ўзбекистонда ягона сотувчи бу Марказий банк ҳисобланади. У олтинни ишлаб чиқарувчилардан сотиб олади (масалан, Навоий кон металлургия комбинати) ва бошқа мамлакатларга (асосан, Швейцарияга) экспорт қилади.

Апрель ойида Марказий банк мутасаддилари нархлар кўтарилганда яна олтин экспорт қилишни бошлаши ҳақида маълум қилганди. Май ойида олтин унцияси 1900 долларга кўтарилиши билан Ўзбекистон уни сотишни бошлади. Июнь ойида унинг нархи яна туша бошлади. Шунга қарамай Ўзбекистон олтинни ойнинг дастлабки кунларида сотишга муваффақ бўлди. 

 

Бундан аввал Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллагани, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми қарийб 1,4 миллиард долларга камайгани ҳамда Ўзбекистон энг кўп олтин қазиб олувчи мамлакатлар топ-10 талигига киргани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин экспорти июнь ойида 6 баробардан кўпроқа тушиб кетди

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!