Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистонни ташқи қарзи 2021 йил тўққиз ой давомида 37,6 млрд долларни ташкил қилган...

Ўзбекистонни ташқи қарзи 2021 йил тўққиз ой давомида 37,6 млрд долларни ташкил қилган...

2017 йил сентябрь ойида валюта либераллашганидан буён Ўзбекистон иқтисодиёти ва сиёсатида жиддий ўзгаришлар юз берди, дейилади Fitch агентлиги ҳисоботида.

«Валюта курсининг мослашувчанлиги иқтисодиёт учун фойдали, лекин у чет эл валютасидаги кредитлар ортиши натижасидаги бир қатор хавфларни ҳам келтириб чиқаради», — дейилади ҳисоботда.

Ҳукумат корхоналарнинг давлат пулига қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ турли соҳаларда ривожланиш даражаси турлича. Бозор асосида молиялаштиришга муваффақиятли ўтаётган банкларнинг аҳволи бошқаларга нисбатан яхши.

Давлат қарздорлиги пастлиги ислоҳотларга ижобий таъсир кўрсатди, лекин қарз ҳажмининг тез ўсиши, агар давом этса, хавф туғдиради.

Fitch таҳлилчиларининг фикрига кўра, электр энергияси ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг бошқа муҳим тармоқларига инвестиция ҳажмини ошириш бошқа соҳаларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Бироқ ўсиш суръатининг юқорилиги ҳам, агар у кредитлар ҳисобига кечаётган бўлса, хавф келтириб чиқариши мумкин, — дейилади ҳисоботда.

Активлар сифатининг ёмонлашуви ҳамда банкларнинг кўпроқ ташқи молиялаштириш манбаларига боғлиқлиги мисол тариқасида келтирилади.

Тартибга солиш муҳити бозор механизмлари ролини ошириш томон ривожланмоқда, бироқ Fitch маълумотларига кўра, тезлик ва муддат ижтимоий ҳамда сиёсий идрокка боғлиқ.

Ўзбекистоннинг қарзи қанча

Умумий ташқи қарз 2021 йил тўққиз ой давомида 37,6 млрд долларни ташкил қилган. Ташқи қарз давлат томонидан олинган ва хусусий қарзларни ўз ичига олади. Биринчиси 22,9 млрд долларни ташкил қилади ва йил бошидан бери 11 фоизга ўсди, иккинчиси эса 14,7 млрд долларни ташкил қилиб, йил бошидан бери 18 фоизга ўсган.

Давлат қарзи асосан ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш учун ажратилаётган ташқи кредитлар ҳисобига ошиб бормоқда. Хусусий қарзлар, асосан, банклар ва бошқа тармоқлардан олинган қўшимча кредитлар ва қарзлар ҳисобига ўсиб бормоқда.

2022 йилда янги ташқи қарзлар 4,5 млрд доллар билан чекланади. Бунга Ўзбекистон номидан ёки Ўзбекистон ҳукумати давлат кафолати остида жалб қилинган кредитлар киради.

Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга 2,5 млрд доллар, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун эса икки млрд доллар маблағ жалб қилинади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!