Қоронғи режим
Logo

Кунига 23 грамм қўшимча ёғ йилига 8 килограмм ортиқча вазнга сабаб бўлади

Кунига 23 грамм қўшимча ёғ йилига 8 килограмм ортиқча вазнга сабаб бўлади

ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар кўпайган. Энг ёмони, 2030 йилга бориб Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Хўш, бу ҳолатнинг олдини олиш учун мутахассислар қандай тавсиялар беради?

Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, шифокор Азизбек Низамов бу ҳақда маълумот берди:

— Семизлик тана вазни белгиланган меъёрга нисбатан 20 фоиз ва ундан кўпроқ ортиши билан намоён бўлади. Бу, энг аввало, нотўғри овқатланиш, яъни юқори калорияли озиқ-овқатлар, шакарли ва спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, уйқу бузилиши ва кам ҳаракатлилик оқибатида юзага келади.

Овқат қанча ёғли бўлса, унда шунча кўп калория мавжудлигини ёдда тутиш лозим. Одатда 1 грамм ёғ 9 ккалга, 1 грамм оқсил ёки углеводлар эса 4 ккалга тенг.

Кунига атиги 23 грамм қўшимча ёғ истеъмол қилган одам, йилига 8 килограмм ортиқча вазн тўплаши мумкин. Агар таомда 10-15 фоиз оқсил ва 30-35 фоиз ёғ бўлса, рацион мувозанатли ҳисобланади. Углеводлар эса 50-75 фоизни ташкил этиши керак.

Шакар, нон ва ширинликлардан 10 фоиздан кўп энергия олмаслик керак. Қолган қувватни мева, сабзавот ва дон маҳсулотлари ёрдамида тўлдириш мумкин.

Семизликдан халос бўлиш учун кўпроқ жисмоний ҳаракат ва парҳез зарур. Ҳар иккиси уйғунликда олиб борилса, натижа янада яхшироқ бўлади. Бироқ йўқотилган вазн нотўғри овқатланиш туфайли қисқа муддатда икки баробар кўпроқ қайта йиғилишига олиб келади.

Шу сабабли озиш аста-секинлик билан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

Ҳозир семизликни дори-дармонлар билан даволаш оммалашмоқда. Аммо ўтказилган тадқиқотларга кўра, бу нохуш асоратларни келтириб чиқариши билан бирга, самарасиз амалиёт ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, семизлик бевақт ўлим хавфини уч марта оширади.

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!