Қоронғи режим
Logo
Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

3 ноябрь куни Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ўз якунига етди. 

Икки кун давомида Осиё қитъасининг 16 давлати ўсмир дзюдочилари медаллар учун татамига чиқишди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси рақибларидан сезиларли устунликка эришиб, медаллар шодасига эга чиқди. 

Беллашувларда 11 нафар ўзбекистонлик дзюдочи томонидан 10 та медаль қўлга киритилди. Шулардан тўрттаси – олтин. Хуршида Раззоқбердиева (63 кг), Туйгул Ҳамроева (70 кг), Мелс Содиқов (81 кг) ва Иброҳим Холбоев (90 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, Осиё чемпионига айланди.

Маржона Нуриллоева (63 кг) ҳамда Ширинжон Йўлдошева (+70 кг) кумуш, Аббос Исмоилов (+90 кг), Сарвиноз Ҳусанова (57 кг), Моҳларойим Тўхтамишева (+70 кг) ва Муҳаммадали Тангриев (81 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.

Икки кунлик баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон 9 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Иккинчи ўриндаги Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 8 та кумуш, битта бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Жанубий Корея 3 та олтин, битта кумуш, 7 та бронза медали эвазига кучли учликка якун ясаган. Мўғулистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ливан ва Сурия терма жамоалари ҳисобида энг камида битта бронза медали мавжуд.  

Манба: qalampir.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!