Қоронғи режим
Logo
Осиёнинг энг бой одами энди ҳиндистонлик Мукеш Амбани

Осиёнинг энг бой одами энди ҳиндистонлик Мукеш Амбани

Маълум бўлишича, ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани «Корпоратив фирибгарликда» айбланганидан сўнг, бир ҳафта ичида унинг бойлиги 50 миллиард долларга камайди. Шундан бўлса керак у "Осиёнинг энг бой одами" мақомини қўлдан бой берди.

Ушбу "ғала-ғовурлар" сабабли Adani Group компанияси акциялари нархи пасайиб кетиши ортидан Гаутам Адани бойлиги 76,8 миллиард долларга тушиб қолди. Эндиликда жаноб Адани Осиёнинг энг бой одамлари рўйхатида 2-, дунёнинг энг бой одамлари ичида 14-ўринни эгаллаб турибди. 

Зотан, яна ҳинд миллардери бир 65 ёшли Мукеш Амбани(нефтни қайта ишлаш, чакана савдо ва телекоммуникация) 83,6 миллиард долларлик "капитали" билан пешқадамликни қўлга олди. Б борада  3-поғона  69,3 миллиард доллар бойлиги билан 68 ёшли хитойлик тадбиркор Чжун Шаншан (машҳур Nongfu Spring ичимлиги-сув,  Beijing Wantai Biological Pharmacy Enterprise)га насиб қилиб турибди. 

Айтганча, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини франциялик тадбиркор Бернар Арно (Luis Vuitton MH компанияси раҳбари) бошқармоқда. Унинг бойлиги 212 миллиард доллардан ошган. Америкалик Илон Маск (Tesla, SpaceX компаниялари раҳбари) 179 миллиард доллар билан иккинчи, Жефф Безос (Amazon компанияси раҳбари) 125 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!