Қоронғи режим
Logo

Одамлар Ойда яшай оладими?

Одамлар Ойда яшай оладими?

АҚШнинг Жон Хопкинс университети астрофизиги Жозеф Силк одамлар Ойда яшай олиши эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу ҳақда Nautilus хабар берди
Мутахассиснинг сўзларига кўра, йигирма йилдан кейин Ой истиқболли жойга айланади ва тадқиқотлар жадаллашади. Бу бошқа сайёраларни ўрганиш учун бошланғич нуқта бўлади.

«Нега одамлар яшай олмас экан? Агар кун келиб Ерни тарк этишга қарор қилсак, муқобил яшаш жой қидириш керак бўлади. Бунга ягона реал вариант тадқиқотчилар, ишбилармонлар ва олимлар биринчи бўлиб кетадиган Ойдир. Чунки тортишиш кучи пастлиги сабабли Ой муҳити космик кемаларни жўнатиш нуқтаи назаридан анча қулайдир», — дейди Силк.

Олимнинг таъкидлашича, агар пул ишлаб топиш учун қизиқиш бўлса, Ойда қазиб олиш соҳаси яхши ечим бўла олади. Бу Ердаги захираларни тўлдиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, Ой атрофида саёҳат қилиш учун чипталар қиммат бўлса ҳам, улар аллақачон мавжуд.

«Космик туризм мавжудлигини унутмаслик керак. Парвоз учун чипталар қиммат бўлса ҳам, сотилмоқда. Илон Маск каби одамлар буни яқин беш йил ичида амалга оширади. Бундан ташқари, ҳамма биладики, чуқур ва қоронғи Ой кратерлари тубида жуда кўп миқдорда сув музлари мавжуд. Бу бизга нафақат ҳаёт учун асосий манба, балки кислород ва водородни ҳам таъминлаб беради. Уларни Қуёш энергияси ёрдамида эритиш бизга қуёш тизими бўйлаб саёҳат қилиш учун ракета ёнилғисини беради», — дейди астрофизик.

Nautilus нашри муаллифини Ой телескоплар қуриш жойи сифатида ўзига тортади. Табиий йўлдош юзасидан юлдузларни иложи борича аниқ кўриш мумкин. Шунингдек, Ойдан коинотга бутунлай бошқача қараш мумкин бўлади, чунки Ер ионосфераси космосда паст частотали радиотўлқинларни қабул қилишни қийинлаштиради.

«Бу олти метрли James Webb телескопидан ҳам каттароқ телескоп яратишга имкон беради. Унинг диаметри бир неча километрни ташкил қилади. Ойда ишлайдиган одамлар аввал биосферани қандай яратишни тушуниши керак. Вариант сифатида уни қандайдир сунъий тузилма ичига жойлаштириш мумкин, аммо ўлчамлари чекланган бўлади. Келгуси ўн йилликларда ҳақиқатан ҳам амалга оширилиши мумкин бўлган улкан лава найчасидан фойдаланиш варианти янада истиқболли ҳисобланади», — дейилади мақолада.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!