Қоронғи режим
Logo
Пеле кимётерапия текширувидан ўтди

Пеле кимётерапия текширувидан ўтди

“Футбол қироли” Эдсон Арантис ду Насименту (Пеле) мунтазам текширувлар чоғида аниқланган ўсимтани кимётерапия билан даволаш учун жорий ҳафта бошида Алберт Эйнштейн шифохонасига ётқизилган эди. Бразилия терма жамоаси сафида уч карра Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган У ўзининг Instagram саҳифасида саломатлиги ҳақида маълумот берди ва охирги марта 2021 йилда кимётерапия курсини ўтказгани ҳақида ёзиб қолдирди.

“Дўстлар, 30 сентябрдан бошлаб, мен касалхонадан чиққанимдан бери, даволанишим доирасида кичик кимётерапия сеансларини ўтказганимни биласиз. Бугун Алберт Эйнштейн касалхонасида 2021 йилдаги охирги кимётерапия сеансимни ўтказяпман. Мен ушбу муваққиятни сиз билан баҳам кўрмоқчи эдим. Ахир, ҳар бир кичик ғалаба байрамга сабаб бўлади, шундай эмасми? Мен фурсатдан фойдаланиб, яна бир нечта имтиҳонлардан ўтишимни, шунинг учун бу ерда бир неча кун қолишимни айтиб ўтмоқчиман. Ҳавотирга тушманг, байрамга тайёрланяпман”, дейди Пеле Насименту.

Эслатиб ўтамиз, Пеле ўзини ўзини кун сайин яхши ҳис қилаётгани ҳақида Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган эди. 81 ёшли бразилиялик афсона жорий йилнинг сентябрь ойида йўғон ичак ўсимтасини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказгач, деярли бир ой давомида шифохонада даволанган.

Маълумот учун, бир неча кун аввал Пеле ўзининг Instagram саҳифасида Мессини “Олтин тўп”ни қўлга киритгани билан табриклаган эди.

Манба: qalampir.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!