Қоронғи режим
Logo
Президент мактабига қачон ва қанақа ҳужжатлар топширилади?

Президент мактабига қачон ва қанақа ҳужжатлар топширилади?

Президент мактабининг танловида иштирок этиш учун хоҳиш билдирган ўқувчининг ота-онаси жорий йилнинг июнь ойида Агентликнинг махсус портали (ариза.пиима.уз) орқали электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

  • талабгор тўғрисида маълумотнома;
  • талабгорнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
  • ўқув йили натижасига кўра талабгор баҳолари (электрон) табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
  • талабгор ва унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
  • алоқа учун телефон рақами платформага киритилади.

Ҳужжатлар фақат номзод ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуд (вилоят)даги Президент мактабига топширилади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!