Владимир Путин нима сабабдан боксни ташлаганини айтиб берди
Россия президенти Владимир Путин бурнини синдиришганидан сўнг бокс машғулотларини ташлаб, курашга кетган. Бу ҳақда давлат раҳбари «Россия-1» телеканали эфирида айтиб ўтди.
«Учинчи ёки тўртинчи машғулотда бурнимни синдиришган», — деб эслайди Путин Кремлда Олимпия спортчилари билан суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, гарчи бурни чидаб бўлмас даражада оғриётган бўлса-да, ўшанда шифокорга учрамаган. Кейинчалик бўлажак президент бурни синганини билиб қолган.
Aввалроқ Халқаро самбо федерацияси (FIAS) раҳбари Василий Шестаков Путин кўп қиррали шахс эканлигини айтганди. Шестаков унинг сиймосида жанг санъати «буюк спортчи»ни йўқотганини тан олган.
Россия президенти дзюдо ва самбо бўйича спорт устаси, шунингдек, «самбо бўйича Россияда хизмат кўрсатган мураббий» унвонига ва Халқаро сузиш федерациясининг орденига эга. Кремль сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Путин тоғ чанғиси ва ҳоккейни ҳам яхши кўради. Россия етакчиси фаол дам олишни афзал кўради — балиқ овлаш, от миниш, дарёда сузиш.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!