Владимир Путин бир пайтлар такси ҳайдаб пул топишга мажбур бўлганини айтди
Россия президенти Владимир Путин 90-йилларда такси ҳайдаб пул топганини маълум қилди. Бу ҳақда «Россия 24» телеканали орқали намойиш этилган «Замонавий тарих» филми тизерида сўз боради.
«Баъзида такси ҳайдаб қўшимча пул ишлашга тўғри келарди. Бу ҳақда гапириш ёқимсиз, лекин, афсуски, шундай бўлган», - деган Путин.
2018 йилда журналист Андрей Кондрашовга берган интервюсида Путин Анатолий Собчак мэр сайловида мағлуб бўлганидан кейин мэрияни тарк этганида, таксида ишлашга тайёрлигини айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин ҳеч қачон Санкт-Петербургни тарк этишни истамаган бўлса-да, ишга таклиф қилингани ва Москвада қўним топганидан миннатдор.
Путин президент маъмуриятига таклиф қилинганида, бу таклифни қабул қилмасдан иложи йўқлигини таъкидлаган – унинг сўзларига кўра, ўшанда у бошқа иш топа олмаган бўларди.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!