Қоронғи режим
Logo
Қаҳвадан бошқа таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулотларни биласизми?

Қаҳвадан бошқа таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулотларни биласизми?

Кўпчилик тетиклашиш ва кайфияти кўтарилиши учун қаҳва ичишни афзал билади. Унинг таркибидаги кофеин «бахт гормони» сератониннинг кўпайишига ҳисса қўшади. Аммо унинг ортиқчаси саломатлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Harper’s Bazaar нашри таркибида кофеин бўлган бошқа маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтади.

Кофеинни меъёрда истеъмол қилиш ишга бўлган самарадорликни оширади. Аммо ҳаддан ортиғи организмга салбий таъсир қилиб, юрак, жигар, буйраклар ва тери билан боғлиқ муаммолар, сурункали чарчоқни келтириб чиқаради. Кофеинни назорат қилиш учун чой ва қаҳвадан тийилишнинг ўзи етмайди. Уни ўз ичига оладиган маҳсулотларни истеъмол қилиш борасида ҳам эҳтиёт бўлиш керак.

Кофеинсиз қаҳва

Қанчалик ғалати туйилмасин, аслида кофеинсиз қаҳванинг ўзи бўлмайди. Гап шундаки, қаҳва доначаларидан кофеинни олиб ташлашнинг иложи йўқ, бунинг уддасидан чиқилган тақдирда, қаҳвадан асар қолмайди. Албатта, бундай ичимликда кофеин оддий қаҳвадагидан камроқ бўлади. Аммо бу ўзини алдашга арзимайди. Ҳар уч порция кофеинсиз қаҳва эспрессо ҳисобланади ва шу сабаб ҳам унинг ўрнига гиёҳли чой истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Какао

Какаода кофеин қаҳвадагидан камроқ бўлади. Шунга қарамай, ушбу модданинг оз концентрацияси ҳам кишини тетиклаштиришга ҳисса қўшади. Фойдали бўлган какаони тез-тез ичмаслик, тез ичган тақдирда ҳам, миқдорини қисқартириш тавсия қилинади. Бу шоколадга ҳам тааллуқли, унда какао қанча кўп бўлса, кофеин ҳам шунча миқдорда бўлади.

Ширин газланган ичимлик

Кофеин нафақат кола, балки бошқа ширин газланган ичимликларда ҳам мужассам бўлади. Consumer Reports тадқиқотига кўра, бир банка газланган ширин ичимликда 23 мг кофеин бўлади. Улардан иккитаси бир финжон американо сингари тетиклаштириши мумкин.

Манба: daryo.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!