Қоронғи режим
Logo
Ҳиндистон Бош вазири Владимир Путинга қимматбаҳо коса совға қилди

Ҳиндистон Бош вазири Владимир Путинга қимматбаҳо коса совға қилди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви якунида унга ўзи туғилган Гужарат штатида ишлаб чиқарилган учта ақиқ (қизил рангли қимматбаҳо тош) коса совға қилди. Бу ҳақда “Zee News” телеканали хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, қимматбаҳо косалар Ҳиндистоннинг ғарбий штатида ақиқдан маҳсулот тайёрлаш анъанасини тавсифловчи маълумот ёзилган иккита қутида тақдим этилган.

Қайд этилишича, Россия Президентига совға қилинган косалар Араб денгизи соҳилидаги Камбат шаҳрида тайёрланган. Бу жойда ақиқдан маҳсулотлар ясаш анъанаси бир неча минг йилларга бориб тақалади.

Эслатиб ўтамиз, Путин 6 декабрь куни Нью-Деҳлида Наренда Моди билан музокаралар ўтказди. Икки давлат раҳбарларининг бу учрашуви 2021 йил ҳисобида биринчиси бўлди. Аввалги икки томонлама музокаралар 2019 йил сентябрь ойида Ҳиндистон Бош вазирининг Владивостокка ташрифи чоғида бўлган. Улар ўртасидаги кейинги суҳбат 2019 йил ноябрь ойида Бразилияда BRICS саммити доирасида бўлиб ўтган эди. Йиллик саммит пандемия туфайли 2020 йилда ўтказилмади.

Маълумот ўрнида, виртуал саммитлардан ташқари, Путин ва Моди 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери олти марта телефон орқали мулоқот қилган.

Манба: qalampir.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!