Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистонда 24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

Ўзбекистонда 24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

Президент фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.

Қўмиталар

Давлат статистика қўмитаси – Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;

Мудофаа саноати давлат қўмитаси – Мудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат солиқ қўмитаси – Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат божхона қўмитаси – Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Агентликлар

Ёшлар ишлари агентлиги – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

 

Президент таълим муассасалари агентлиги – Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Кинематография агентлиги – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

«Ўзархив» агентлиги – Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – Дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестисиялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Инспекциялар

Ахборотлаштириш ва телекоммуникасиялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси – Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Бошқа органлар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестасия комиссияси – Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

***

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 23 декабрь куни «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди. 

Мазкур фармонга кўра, 12 та давлат бошқаруви органлари тугатилмоқда.

Жумладан:

➖ Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги — Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестисиялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

 

➖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги — вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги — вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги — вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги — вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги — вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;

➖ Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

➖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги — вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

➖ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги — вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;

➖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси — вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

➖ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази — вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси — вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!