Қоронғи режим
Logo
Озодбек Назарбеков Рамзан Қодировнинг қизи билан учрашди (фото)

Озодбек Назарбеков Рамзан Қодировнинг қизи билан учрашди (фото)

Чеченистон раҳбарининг қизи, Маданият вазири Айшет Қодирова Ўзбекистонга келди. У Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, учрашувда халқаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, фестиваллар, театр ва музейлар фаолиятини янада ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинган. 

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, ўзаро тажриба алмашиш орқали туризм салоҳиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинган. 

QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, Айшат Қодирова Ўзбекистонга ташрифи давомида Чеченистон муфтийси Салоҳ Хожи Межиев ҳамроҳлигида Бухоро вилоятига ҳам бориб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилган. 

“Муқаддас Бухоро азалдан мусулмон динининг марказларидан бири бўлиб келган. Бу ерда кўплаб мамлакатларнинг таниқли дин арбоблари  жумладан, менинг бобом, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров ҳам таҳсил олган”, дейди Айшат Қодирова. 

Вазир қоғоз тайёрланадиган, гилам тўқиладиган цехлар фаолияти билан ҳам танишган. 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!