Қоронғи режим
Logo
Қўқон педагогика институти проректори ва уч масъул ходим ишдан олинди

Қўқон педагогика институти проректори ва уч масъул ходим ишдан олинди

Қўқон педагогика институти ётоқхонасида яшовчи талаба қизларнинг хонасига яширин камера ўрнатилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, бевосита жараёнда иштирок этиб, хизмат вазифасини суистеъмол қилган 4 нафар масъул ходим, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва бир нафар мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шу ўринда, воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади, дейилади вазирлик хабарида.

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилаётганини маълум қилинган. 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!