Қоронғи режим
Logo
Криштиану Роналду сохталиклар туфайли терговга чақирилиши мумкин

Криштиану Роналду сохталиклар туфайли терговга чақирилиши мумкин

«Ювентус» футбол жамоаси собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин прокуратураси томонидан терговга чақирилиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

«Манчестер Юнайтед» ўйинчиси Роналду туринликларнинг молиявий ҳисоботлардаги сохталиклар туфайли тергов қилиниши мумкин. Айрим хабарларга кўра, португал футболчи пандемия пайтида «Ювентус»дан қўшимча тўловларни олиб турган, аммо бу ҳисоботларда кўрсатилмаган. Ҳолбуки, ундан бошқа футболчилар ойликлари музлатилиши ёки камайтирилишига рози бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» президенти Андреа Аньелли ва вице-президент Павел Недвед 50 млн. евро миқдорида ёлғон молиявий ҳисобот берганликда гумонланиб, терговга олинган.

Аввалроқ Италия федерал прокуратураси А сериядаги 62 та шубҳали трансфер бўйича иш очгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!