Қоронғи режим
Logo

Самбочиларимиз ЖЧда 7 та медалга эга чиқишди, Маҳмуджон Махсудов жаҳон чемпиони!

Самбочиларимиз ЖЧда 7 та медалга эга чиқишди, Маҳмуджон Махсудов жаҳон чемпиони!
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида кадетлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Кеча мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида беллашувлар ўтказилди. Қувонарлиси, бугун самбочиларимиз дастлабки олтин медалга сазовор бўлишди. +98 кг вазнли ҳамюртимиз Маҳмуджон Махсудов барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, жаҳон чемпионига айланди. Вакилларимиз шунингдек 3 та кумуш, 3 та бронза медалига ҳам эга чиқишди. 

Кун якунига кўра, совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди: 

Олтин: 

+98 кг: Махмуджон Махсудов

Кумуш: 

-71 кг: Шахриёр Каримов

-65 кг: Мухлиса Турдиева

-59 кг: Феруза Бобокулова

 

Бронза:

-98 кг: Қутлимурод Нумонов

-72 кг: Севинч Махмуджонова

-47 кг: Уйбўлсин Ҳакимова.

Эслатиб ўтамиз, кеча кадетлар ўртасидаги беллашувларда Неъматжон Худойберганов кумуш медални қўлга киритганди. 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!