Қоронғи режим
Logo

Саудия қироли Эрон президентига "таклифнома" жўнатди ва...

Саудия қироли Эрон президентига

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Эрон президенти Иброҳим Раисийни қиролликка ташриф буюришга таклиф қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди. Эрон президенти таклифни мамнуният билан қабул қилган.

“Саудия Арабистони қироли президентга йўллаган мактубида икки қардош давлат ўртасидаги келишувни олқишлади, Раисийни Ар-Риёдга таклиф қилди”, — деди Эрон президенти маъмурияти раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Муҳаммад Жамшидий. Сиёсатчи Эрон раҳбари таклифни олқишлаганини қайд этди.

Икки давлат 10 март куни Хитой воситачилигида қарийб етти йил ўтиб алоқаларни тиклаш бўйича келишув имзоланганини эълон қилди. 2016 йилда Саудия Арабистонининг таниқли шиа воизи Нимр ан-Нимр қатл этилиши ортидан эронлик намойишчилар Саудия Арабистони дипломатик миссияларига ҳужум қилганидан кейин Ар-Риёд Эрон билан муносабатларни узган.

Бунга жавобан қатор Эрон етакчилари Ар-Риёдга нисбатан кескин баёнотлар билан чиққан. Саудия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон элчисини чақириб, унга норозилик билдирган. 2022 йил сентябрь ойида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ар-Риёд ва Теҳрон қўшничилик муносабатларига эга бўлиши кераклигини айтган. Аммо Эронда тартибсизликлар бошланганидан кейин мамлакат расмийлари Саудия Арабистонини намойишчиларни қўллаб-қувватлаганликда айблаганди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!