Қоронғи режим
Wednesday, 19 January 2022
Logo
Қиз онасига уни туғиши учун рухсат берган шифокорни судга берди

Қиз онасига уни туғиши учун рухсат берган шифокорни судга берди

Aнглиянинг Линкольншир графлиги Скегнесс шаҳрида истиқомат қилувчи қиз онасининг даволовчи шифокорини судга берган. Чунки улар унинг туғилишига рухсат берган. Судда ғалаба қозонгач, товон пули талаб қилди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

1 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтган суд мажлисида судья Розалинд Коу умуртқа поғонаси ёрилиши (Spina bifida) билан дунёга келган 20 ёшли Эви Тумбс умрининг охиригача тўлов олиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Судьяларнинг тарихий қарори прецедентни келтириб чиқарди: энди бошқа шифокорлар ҳам ҳомиладор бўлишдан олдин маслаҳат пайтида бепарволиги учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Чунки шундан сўнг беморларда оғир касалликка чалинган болалар дунёга келишган.

Судья прокурорнинг фикрига қўшилишини тушунтирди: шифокор Филипп Митчелл қизнинг онасини ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида фолат кислотаси таблеткалари курсини олиш кераклиги ҳақида огоҳлантирмаган. Қизнинг сўзларига кўра, агар онаси бу ҳақда билганида, у кўрсатмаларга амал қилиб, ҳомиладорликни кечиктирган бўларди. Шундай қилиб, Тумбс дунёга келмаган ва жиддий касалликдан азият чекмаган бўлар эди. Негаки, қиз оғир дард туфайли гоҳида томчи дори остида кунини ўтказишга мажбур бўлмоқда. Умуман олганда, қиз ўзининг туғилишини шифокорнинг бепарволиги туфайли юзага келган хато деб ҳисоблайди.

Агар томонлар суддан ташқарида келишиб олмаса, иш Тумбс учун товон тўлашнинг тўлиқ миқдорини аниқлаш учун судга қайтарилади.

Шифокорнинг ўзи қизнинг айбловларига қўшилмайди. Унинг таъкидлашича, бундай хатога йўл қўйган бўлиши мумкин эмас. Чунки у ҳомиладорликни режалаштираётган барча беморларга тегишли қўшимчаларни олишни тавсия этади.

Умуртқа ёрилиши – ёш ўтган сари ёмонлашадиган бедаво касаллик. У ҳомиладорликнинг биринчи ойида гўдакда пайдо бўлиб, фалажлик ҳамда пешоб ва ич келишини назорат қила олмаслик билан намоён бўлиши мумкин.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!