Қоронғи режим
Logo
Шомуродов бутун мавсум давомида 8 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди ва...

Шомуродов бутун мавсум давомида 8 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди ва...

Италия чемпионатининг сўнгги турида «Женоа» сафарда «Кальяри»ни Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига мағлуб этди ва 42 очко билан 11-ўринга чиқиб олди.  Шунингдек, тур доирасида «Фиорентина» «Кротоне» дарвозасига йўл топа олмади. «Сампдория» «Парма»га жавобсиз 3та тўп киритди. 

Айтганча, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Серияси 38-турида «Кальяри» дарвозасига ўйиндаги ягона голни уриб, «Женоа»га ғалаба келтирди. Шу тариқа ўзбекистонлик ҳужумчи мавсумдаги голлари сонини 8 тага етказиб олди. Шунингдек, Шомуродов А Серияда битта ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Агар Шомуродов яна битта гол урса ёки голга ассистентлик қилса, унинг собиқ жамоаси «Ростов» яна 500 минг евро пул ишлаб олиши мумкин эди. Чунки футболчи «Ростов»дан «Женоа»га ўтганда, у А Сериядаги биринчи мавсумида гол+ассист кўрсаткичида 10 балл ишласа, «Женоа» қўшимча 500 минг евро тўлаши шартномада кўрсатилган.

Шомуродов бутун мавсум давомида 8 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди, лекин шартномада А Сериядаги натижалар инобатга олиниши белгилангани сабаб «Ростов» 500 минг евро бонусдан қуруқ қолди. Чунки ҳужумчи А Серияда 8 та + 1 ассистни амалга оширди.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум олдидан «Ростов»дан «Женоа»га 7 миллион еврога ўтганди. Европанинг топ-5 лигаларида майдонга тушган иккинчи (Илёс Зейтуллаевдан кейин), бундай лигаларда гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

А Серия, 38-тур, 22 май

Кальяри — Женоа 0:1
Гол: Шомуродов (15). 
Кальяри – Краньо, Клаван, Карбони, Ругани, Ликояннис (Соттиль, 80), Марин, Нандес (Дзаппа, 46), Наингголан (Данкан, 10), Дейола (Перейро, 69), Жоао Педро, Черри (Симеоне, 69). 
Женоа – Палеари, Гольданига, Масьелло (Беҳрами, 46), Сапата, Дзаппакоста (Кришито, 90), Ровелла, Стротман, Мелегони, Пьяца (Каллон, 46), Пандев (Зайц, 57), Шомуродов (Радованович, 86).
Четлатиш: Беҳрами (83). 

Кротоне — Фиорентина 0:0

Сампдория — Парма 3:0
Голлар: Куальярелла (20), Колли (44), Габбиаддини (64).

tribuna.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!