Қоронғи режим
Logo
Шомуродовга харидор бор

Шомуродовга харидор бор

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга ҳам имконият бермаяпти. Миллий жамоамиз сардори жумладан, Генуяда «Сампдория»га қарши кечган охирги ўйинда ҳам захирада қолди.
Умуман, ҳамюртимиз жорий мавсум «А» доирасидаги 3тагина баҳсда атиги 37 дақиқа ўйнади. Италия матбуотида ёзилишича, ҳозирда Шомуродовга реал харидор бор - «Торино». Ғootballnews24.it сайти эксперти Федели Контининг маълум қилишича, «Торино» бош мураббийи Иван Юрич клуб директори Давиде Вагнатидан Шомуродов трансфери билан жиддий шуғулланишни сўраган. Туринликлар ёзда ҳам ҳамюртимиз билан шартнома тузишга уринишганди. Қолаверса, «Болонья»да ҳам ҳамюртимизга нисбатан қизиқиш ҳали сўнмаган.
***

Эслатиб ўтамиз, «Торино» ёзги трансфер ойнасида ҳам ўзбекистонлик форвардни ўз таркибига қўшиб олишни истаган, аммо «Рома» ҳужумчи ижарага берилмаслиги ва 10 миллион еврога сотилишини маълум қилганди.  Аввалроқ, Элдорнинг агенти Қаҳҳор Мўминов ўз интервьюсида мижозининг ўйин амалиёти бўйича ҳозирги ҳолатидан қониқмаётгани ва у қишда бошқа клубга ўтиши мумкинлигига шаъма қилганди.
Маълумот учун, «Торино» А Серияда 10-турдан кейин 11 очко билан 11-ўринда бормоқда. Клуб чемпионатда гол уриш бўйича «Сампдория»дан (5та гол) кейин энг ёмон натижа қайд этиб турибди – 8та гол.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!