Ойда “сирли уй" борлиги аниқланди
Хитойнинг “Юйту 2” ой ровери Ойнинг Ерга қарши томонидан куб шаклидаги сирли объект суратларини юборди. Бу ҳақда коинот журналисти Эндрю Жонс ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Бизда Ойнинг нариги томонидаги “Юйту 2”дан янгилик бор. Шимолий уфқда номаълум кубик объект топилди. У "сирли уй" деб номланди. Кейинги 3-4 Ой кунида ровер унинг нима эканлигини билиш учун яқинлашади. Бу, албатта, обелиск ёки ўзга сайёраликлар эмас, лекин барибир ўрганишга арзийди. Баъзида катта тошлар зарба туфайли улоқтирилади, биз “Чанъэ-4” миссияси давомида шунга ўхшаш ҳодисаларга гувоҳ бўлганмиз ", деб ёзади журналист.
Қайд этилишича, айни пайтда қўшимча маълумот олишнинг иложи йўқ, чунки "сирли уй" жуда ноаниқ кўринади. Ойнинг бу қисми зарба кратерлари билан қопланган, шунинг учун тошнинг астероид зарбасидан кейин қолгани эҳтимолдан йироқ.
Маълумот ўрнида, "Юйту 2" ой ровери 2019 йилда "Чанъэ-4" миссияси чоғида Фон Карман кратери яқинига қўнган ва Ойнинг нариги томонидаги биринчи лунаходга айланган эди. Яқинда унинг ёрдами билан олимлар Ой мантиясининг таркиби ҳақида маълумот олишганди.
Манба: qalampir.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!