Қоронғи режим
Logo
Эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади

Эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади

Илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси томонидан (WFМЕ президенти Дэвид Гордоннинг тавсияси, экспертлар хулосаси ва талаблари асосида) халқаро аккредитациядан ўтди. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар қилди.

Эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади.

Мазкур халқаро аккредитация Ўзбекистондаги таълим дастурларининг халқаро сифат стандартларига мослигини баҳолаш жараёни бўлиб, Олий таълим сифати кафолати Европа ассоциацияси (ENQА) аъзоси ва Сифат кафолати агентликлари Европа реестрида (EQAR) мавжуд мустақил хорижий агентлик томонидан ўтказилди.

Тошкент давлат стоматология институтига халқаро аккредитация сертификатини топширишга бағишлаб ўтказилган тадбирда соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирок этди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!