Судья ёрдамчиси жиноят устида қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ходимлари — судья ёрдамчисини жиноят устида қўлга олишди.
Бу ҳақда Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган "Воқеа жойидан..." кўрсатувида хабар берилди — дея ёзмоқда 'Xabar.uz'.
Хабарга кўра, Гулистон туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси Р.Н. фирибгарлик жиноятини қасддан содир этган. У фуқаро М.нинг 5 миллион 500 минг сўмлик жарима жазосини камайтириб беришни ваъда қилиб, ундан 2 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган. Вақт ўтгач, фуқаро М. жарима жазосининг ўзгаришсиз қолганини билади ва судья ёрдамчисига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилади.
Ушбу мурожаат асосида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилган.
Тадбир давомида судья ёрдамчиси Р.Н. фуқаро М.дан пора сифатида олган 2 миллион сўм миқдоридаги пулларни қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
"Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!