Қоронғи режим
Logo
Суперлига формати ўзгаради...

Суперлига формати ўзгаради...

Шу йил 19 сентябрь куни ПФЛ Coca Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда ташкилот Ижроқўми аъзолари билан катта йиғилиш ўтказган ва унда чемпионатда ўйинлар сонини кўпайтириш бўйича таклифлар тушганди.

ПФЛ шунга мувофиқ, келаси мавсумдан Суперлига форматини ўзгартиришни ўйламоқда. «Ташкилот йиғилишида мураббийлар томонидан чемпионат ўйинлари сонини ошириш масаласи ҳам кўтарилганди. Айримлар таклифига кўра, бунинг учун лигада жамоалар сонини 16тага етказиш керак. ПФЛ Суперлига ва Про лига ўртасидаги спорт принципларини ҳурмат қилишга чақириши барчага маълум. Ўйинлар сонини эса бошқа йўл билан ҳам ошириш имконияти мавжуд. Шундан келиб чиқиб, ПФЛ алоҳида таклиф ишлаб чиқди. Тез орада у муҳокамага қўйилади. Таклиф этилаётган форматда илк навбатда, мухлисларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган. Яъни бунда марказий ўйинлар сонини кўпайтириш ҳамда ўткинчиларини камайтириш масаласи асосий планга олиб чиқилган. ПФЛ нафақат 16, балки 18талик лигани ҳам амалга тадбиқ қилиши мумкин. Бироқ бунинг учун Ўзбекистонда лицензиялаш талабларига тўлиқ жавоб берадиган камида 20-22та клуб бўлиши керак. Айни вақт бизда бундай клублар сони 12-14тани ташкил қилади. Телетрансляциялардан пул ишлаш ҳамда фойдани жамоа­лар ўртасида тақсимлаш даражасига етиб борилгунига қадар лигани кучайтиришда бош­қа муқобил вариантларни излашга мажбурмиз», - дейилади ПФЛнинг бу борадаги хабарида. Бироқ ҳозирча қандай формат муҳокамага қўйилиши ҳақида маълумот берилмади. Демак, кутамиз. Айтганча, олдинроқ ижтимоий тармоқларда элит лигада жамоалар сони оширилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар чиққанди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!