Қоронғи режим
Logo
Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо мамлакатларга вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича таклиф берди

Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо мамлакатларга вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича таклиф берди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммитида нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев саммитда иштирок этаётган мамлакатларга бир қатор таклифлар берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан, Ўзбекистон раҳбари вакцинация сертификатини ўзаро тан олиш юзасидан таклифни илгари сурди.

«Пандемия соғлиқни сақлаш соҳасида янада яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурлигини кўрсатди. Бу борада инфексион касалликларни профилактика қилиш ва даволаш, ковиддан кейинги реабилитация, вакцинация тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш масалаларида ҳамкорлик бўйича ‘йўл харитасиъни қабул қилишимиз лозим», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари ўз нутқи давомида савдони ривожлантириш, транспорт, саноат, камбағалликни қисқартириш ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича бир қатор фикрларни илгари сурди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!