Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонлик қанча талаба 2022 йилда бюджет ҳисобидан хорижда ўқиши маълум қилинди

Ўзбекистонлик қанча талаба 2022 йилда бюджет ҳисобидан хорижда ўқиши маълум қилинди

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2022 йил учун квоталари 420 та этиб белгиланди. Бу ҳақда 12 январь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Жавоҳир Аҳмедов маълум қилди.

Қайд этилишича, таълим дастурлари кесимида жами 2068 ўринга, жумладан, бакалавриатга 253 ўрин, магистратурага 1259 ўрин ва докторантурага 556 ўринга эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган. Эҳтиёжлардан келиб чиқиб, квоталар 420 та этиб тасдиқланган. Квоталар жамғарма дастурлари кесимида қуйидаги кўринишда эълон қилинмоқда:

  • бакалавриатга 120 ўрин;
  • магистратурага 180 ўрин;
  • докторантурага 120 ўрин.

Стипендияга номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш жорий йил 10 январдан 10 февралга қадар, саралаш танловини ўтказиш эса 10 февралдан 10 мартга қадар амалга оширилади. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш «Эл-юрт умиди» жамғармаси расмий веб-сайти орқали электрон шаклда ва онлайн режимида амалга ошириш чоралари кўрилган.

Жамғарма томонидан 2021 йилда ўтказилган танловлар натижаларига кўра жами 371 нафар номзод «Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилган. Бугунги кун ҳолатига уларнинг 303 нафари Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Бельгия, Латвия, АҚШ, Канада, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Россия, Белоруссия каби давлатларнинг университетларига таълим олиш учун юборилган.

Бакалавриат дастури бўйича хорижий олий таълим ташкилотларидан стипендиатлар ва жамғарма томонидан жами 560 минг 700 доллар, магистратура дастури бўйича 195 минг 600 доллар, докторантура таълим дастурлари бўйича 60 минг доллар миқдорида чегирмалар олинган.

Шунингдек, магистратура ва докторантура таълим дастурлари бўйича 16 нафар Жамғарма стипендиатини ўқиши тўлиқ грант асосида бўлиб, ўрта ҳисобда ҳар бир стипендиатдан 25 минг доллардан жами 400 минг доллар миқдорида давлат бюджетдан ажратилиши режалаштирилган маблағ иқтисод қилинмоқда.

2022—2026 йиллар давомида Жамғарма таълим дастурлари бўйича хорижга таълим олиш учун юбориладиган ёшлар ва мутахассислар сони йилдан йилга оширилиб, 2021 йилдаги 350 нафар ўриндан 2026 йилга келиб 700 нафарга етказиш белгиланган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!