Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонга йил бошидан бери 2,2 млн. дона телефон олиб келинган

Ўзбекистонга йил бошидан бери 2,2 млн. дона телефон олиб келинган

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида хориждан қиймати 144,5 млн долларга тенг бўлган 2,2 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда
Телефон импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 255 мингтага кўпайган. Сентябрь ойининг ўзида Ўзбекистонга 253 мингта телефон олиб келинган.  Бу кўрсаткич августда 400 мингтани ташкил қилганди.

Ўзбекистон 9 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида ҳамон Хитой етакчилик қилмоқда — 1,6 млн дона. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисабатан 200 минг донага кўпдир. БАА 247 минг дона билан иккинчи ўринни эгаллади.
Аввалроқ Хитойда мобил телефон ишлаб чиқариш 2022 йилда камайгани ҳақида хабар берилган эди.

***
Ўзбекистон 9 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар: 
Хитой – 1,6 млн. дона
— БАА – 247,4 минг дона
— Вьетнам – 156,5 минг дона
— Ҳиндистон – 153,8 минг дона
— Қозоғистон – 25,4 минг дона
— Корея – 2,1 минг дона

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!