Қоронғи режим
Logo

Энди “справка”, “089 форма” каби тиббий маълумотлар электрон кўринишда бўлади

Энди  “справка”, “089 форма” каби тиббий маълумотлар электрон кўринишда бўлади

Ўзбекистонда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилиши босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади. Бу президентнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.
Унга кўра, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар Навоий ва Сирдарё вилоятларида – 2023 йил 1 июлдан бошлаб электрон шаклга ўтказилади.

Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида шу йилнинг 1 октябрдан бошлаб, республиканинг бошқа ҳудудларида эса 2024 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади.


Жаҳон тажрибаси

Бирлашган Араб Амирликлари

Хорижий давлатларда, масалан, БААда тиббий маълумотнома (medical certificate ёки doctor’s certificate) олиш бир мунча мураккаб жараён.

Хусусан, Дубай шаҳрида тиббий маълумотнома олишингиз, уни аккредитация қилишингиз сиз касаллик туфайли таътилда бўлган кунлар сонига боғлиқ. Агар таътилнинг давомийлиги беш кун ёки ундан кам бўлса, сиз тиббий комиссия тасдиғисиз ҳам маълумотнома олишингиз мумкин. Агар Дубайдаги касаллик таътилингиз беш кундан ортиқ бўлса, тиббий бўлинманинг розилиги талаб қилинади. Таътил бир ойга чўзиладиган бўлса, сиз мамлакат Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлигининг Олий Тиббиёт қўмитасидан маълумот олишингиз керак бўлади.


Корея Республикаси

Жанубий Кореяда тиббий маълумотнома бевосита қабулга ёзилган шифокордан сўралмайди. Уни олиш учун яна бир марта консултациядан ўтиш керак бўлади. 


Австралия

Австралияда тиббий маълумот учун аризани онлайн ҳамда оффлайн тарзда юбориш мумкин. Бир кунлик тиббий маълумотномалар 19 долларни ташкил қилади. Қисқа сўровнома тўлдирилади ва шифокорлардан бири сўровингизни кўриб чиқади. Сўров тасдиқланса, тиббий маълумотномангизни бир неча дақиқада почта қутингиздан оласиз.

 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!