Қоронғи режим
Logo

Тожикистонда кетма-кет зилзила содир бўлмоқда, Ўзбекистонда ҳам...

Тожикистонда кетма-кет зилзила содир бўлмоқда, Ўзбекистонда ҳам...

Кеча, 23 феврал куни Тошкент вақти билан 05:37 да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Унинг магнитудаси М=5,8 ни ташкил этиб, Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 3-4 балл атрофида сезилгани хабар қилинганди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, орадан бироз ўтиб Тожикистонда яна икки зилзила қайд этилган.

Тошкент вақти билан 05:55 да магнитуда М=4,7, соат 06:06 да магнитуда М=4,2 бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км, 452 км ва 458 км жанубий-шарқда содир бўлган.
***

23 феврал куни Тошкент вақти билан 05:37 да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. 
Зилзила координаталари: 38,51 градус шимолий кенглик; 72,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: 
Фарғона вилоятида 4 балл, 227 км. 
Андижон вилоятида 4 балл, 256 км.
Наманган вилоятида 4 балл, 294 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 413 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 435 км.
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 467 км.
Сурхондарё вилоятида 3 балл, 509 км.
Самарқанд вилоятида 3 балл, 523 км.
Қашқадарё вилоятида 3 балл, 614 км.
Навоий вилоятида 3 балл, 666 км.
Бухоро вилоятида 3 балл, 739 км.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!