Қоронғи режим
Logo
Тожикистонда хурмодан чипслар тайёрлаш йўлга қўйилди

Тожикистонда хурмодан чипслар тайёрлаш йўлга қўйилди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Кушониён туманидаги «Беҳбудий» ишлаб чиқариш кооперативи хурмодан янги турдаги мева чипслари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.

Ушбу маҳсулотларни нафақат ички бозорга, балки экспортга ҳам чиқариш режалаштирилган. Мазкур кооперативда ишлаб чиқарилаётган хурмо чипслари ўзига хос таъми ва сифат кўрсаткичлари билан ажралиб туради.

Айни пайтда Тожикистонда хурмо йиғим-терими мавсуми давом этмоқда. Тожикистоннинг иқлим шароити ушбу турдаги мевани етиштириш учун қулай бўлиб, кейинги йилларда хурмо плантациялари майдони сезиларли даражада кенгайган.

Бундан ташқари, кейинги йиллар Тожикистонда қуритилган мевалар ва мева чипсларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб бормоқда.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!