Қоронғи режим
Logo
Олимпияада-2020: Бокс, дюздо, теннис ва таэквандо-да дасталбки рақибларимиз маълум бўлди...

Олимпияада-2020: Бокс, дюздо, теннис ва таэквандо-да дасталбки рақибларимиз маълум бўлди...

Япониянинг Токио шаҳрида 23 июль, жума кунидан бошлаб Олимпиада ўйинлари старт олади. 22 июль куни қатор ўзбекистонлик спортчилар ўз рақиблари ким бўлишини билиб олди. Хусусан, 24 июль санасида бошланадиган бокс мусобақаларига қуръа ташланди ва ўзбекистонлик боксчиларнинг дастлабки босқичдаги рақиблари номи маълум бўлди:

 

Эркаклар:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров—Чифтчи Батухан (Туркия);

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов—Хосе Куилес (Испания) / Курт Уолкер (Ирландия);

-63 кг: Элнур Абдураимов—Чинзориг Баатарсухин (Мўғилистон);

-69 кг: Бобоусмон Ботуров—Поландо Роҳан (Доминикан Республикаси);

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов—Гиорги Харабадзе (Грузия);

-81 кг: Дилшод Рўзметов—Эмметт Бреннан (Ирландия);

-91 кг: Санжар Турсунов—Абдулхафид Бенчабла (Жазоир);

+91 кг: Баҳодир Жалолов—Муҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон) / Данис Латипов (Баҳрайн).

Аёллар:

-51 кг: Турсуной Раҳимова—Сандра Драбик (Польша);

-60 кг: Райҳона Қодирова—Наоми Юмба (Конго ДР);

-69 кг: Шаҳноза Юнусова—Каролина Коцевска (Польша).
***

 

Шунингдек, дзюдо бўйича баҳсларга ҳам қуръа ташланди.

Эркаклар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев биринчи даврадан озод қилинган, иккинчи даврада Артём Лесиук (Украина) / Хосе Рамов (Гватемала) ғолибига қарши

-66 кг: Сардор Нуриллаев—Денис Виеру (Молдова);

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев—Игорь Вантдеке (Германия);

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев—Уго Кумбо (Ванатау);

-90 кг: Давлат Бобонов—Николас Мунгаи (Италия);

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов—Бенжамин Флетчер (Ирландия);

+100 кг: Бекмурод Олтибоев—Дуренбаяр Улзибаяр (Мўғулистон).

Аёллар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова—Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғилистон);

-63 кг: Фарангиз Ҳожиева—Сандрин Биллет (Кабо-Верде);

-70 кг: Гулноза Матниязова—Демос Мемнелоум (Чад).

Аралаш жамоавий баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Нидерландия термасига қарши саф тортади. Ўзбекистонлик спортчилар мезбон ва мусобақа фаворити Япония билан фақат финалда тўқнаш келиши мумкин. Агар илк даврада ғалаба қозонилса, кейинги босқичда Ўзбекистонга Бразилия рақиблик қилади.

Дзюдо беллашувлари 24 июль куни эркаклар ўртасидаги -60 кг ҳамда аёллар ўртасидаги -48 кг вазн тоифаларидаги баҳслар билан бошланади. Шу куннинг ўзида ҳар икки вазн тоифасида Олимпия чемпионлари аниқланади.

Теннисчи Денис Истомин эса мусобақадаги иштирокини ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши бошлайди. Истомин Сумит тўсиғидан ўтадиган бўлса, иккинчи даврада россиялик Даниил Медведев ҳамда қозоғистонлик Александр Бублик ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.
***

 

Ўзбекистон таэквондо терма жамоасининг тўрт аъзоси ҳам мусобақадаги илк рақибларини билиб олди.

-68 кг: Улуғбек Рашидов—Сейду Фофана (Мали);

-80 кг: Никита Рафалович—Мойзес Эрнандес (Доминикан);

-67 кг: Нигора Турсунқулова—Жанг Менгю (Хитой);

+67 кг: Светлана Осипова—Жансел Дениз (Қозоғистон).

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!