Қоронғи режим
Logo

Токио-2020 Олимпиадасида ҳакамллар боксчиларимизни нега «синдиришмоқда»?

Токио-2020 Олимпиадасида ҳакамллар боксчиларимизни нега «синдиришмоқда»?

Бокс бўйича -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз, амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов ирландиялик Курт Уокерга қарши жанг қилди. Рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилган Миразизбек охирида мағлуб сифатида қайд этилди. Тушунарсиз ҳолатга ҳеч ким изоҳ бермади. Маълумотларга қараганда, Мирзаҳалилов – Уокер баҳсини бошқарган ҳакамлардан бири номаълум сабабларга кўра Олимпиадан четлатилган. Балки шу номаълум сабаб ноҳақликка алоқадор жиҳатдир?

Ҳакамларнинг шубҳали ҳаракатларидан жабр кўриш кеча ҳам давом этди. Боксчи қизимиз Турсуной Раҳимова Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги навбатдаги баҳсини ўтказди. Бу гал у ўз вазнининг биринчи сараланган спортчисига қарши рингга кўтарилди.

-51 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган боксчимиз туркиялик Бусе Наз Чақирўғлу билан кечган муросасиз жангда муносиб ҳаракат қилди. Бироқ якуний қарор туркиялик боксчининг ғалабасини эътироф этди – 3:2. Дастлабки босқичда Турсуной Раҳимованинг тарихий ғалабасидан қанчалик хурсанд бўлган бўлсак, бугун ҳакамларнинг қароридан шунча ғазабга тушганимиз бор гап. Қанчалик холис кўз билан қарашга уринмайлик, бу жангларда ўзбек боксчиларини синдиришга урунишдай кўринмоқда.

Фанат Қаҳрамонов ва Санжар Турсуновлар ҳам мағлуб бўлишди, аммо уларнинг баҳсида рақибнинг устунлиги сезилган эди. Аммо очиқ-ойдин ғалаба қозонган спортчиларимизни ғалабадан жудо қилиш таъбни хира қилади.

Сўнгги хабарга кўра, Ўзбекистон МОҚ мутасаддилари Токиода Олимпия ўйинларида бокс мусобақаларини ўтказишга масъул бўлган Моринари Ватанабэ билан учрашишган.

Қайд этилишича, ушбу Олимпия ўйинларида бокс баҳсларини ўтказиш Халқаро боксчилар ассоциациясига (АИБА) эмас, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан тузилган махсус комиссияга топширилган. Унга эса Халқаро гимнастика федерацияси президенти, япониялик Моринари Ватанабэ раҳбарлик қилмоқда.

Мусобақа давомида айрим делегациялар бокс бўйича мусобақалардаги ҳакамлик юзасидан ўз норозиликларини маълум қилишди. Шу жумладан, Ўзбекистон МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов ҳам Моринари Ватанабэ билан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритиб олишди.

Махсус комиссия учрашув давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддиларини ўз фаолияти билан батафсил таништириб ўтди. Халқаро мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар бир беллашувда 5 нафар ҳакамдан ташқари алоҳида 2 махсус вакил орқали рефериларнинг қарори назорат қилиб борилади. Баҳс якунида эълон қилинган қарор қайта кўриб чиқилмайди.

Қўшимча қилинишича, жангларда шубҳали ҳолатлар алоҳида ўрганиб борилади ва ўз ишига нопрофессионал ёндашган ҳакамлар Олимпия ўйинларидан четлатилиш ва уйига жўнатиб юборилиши белгилаб қўйилган...
***

Токио-2020. Бокс: Жалолов, Зоиров, Қодирова ва Абдураимов ҳам чоракфиналда

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!