Қоронғи режим
Logo
«Толибон» Ашраф Ғанидан олиб чиқиб кетган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

«Толибон» Ашраф Ғанидан олиб чиқиб кетган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

Афғонистоннинг янги ҳукумати президент Ашраф Ғани олиб чиқиб кетган давлат маблағлари қайтарилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукуматининг маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулло Мужоҳид «РИА Новости»га маълум қилди.

«Биз Ашраф Ғани топширилишини талаб қилмаяпмиз. Аммо у ўғирлаб кетган давлат маблағлари банкка қайтарилишини истаймиз. Бу пуллар халқимиз ва банкларимизники», — деди Мужоҳид.

Президент Ашраф Ғани Кобул «Толибон» ҳаракати қўлига ўтган август ойида мамлакатни тарк этган ва «қирғинбаротнинг олдини олиш учун» бу ишга қўл урганини маълум қилганди.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!