Қоронғи режим
Logo
Тоза асални қалбакисидан ажрата оласизми?

Тоза асални қалбакисидан ажрата оласизми?

Асал вазн камайтиришни истайдиганлар учун тавсия этиладиган маҳсулот эмас. Ширинликдан воз кеча олмайдиганлар шакарни шунчаки асал билан алмаштириши хато. Табиий асал 80 фоиз углеводлар — глюкоза, фруктоза, сахарозадан иборат. Бундай парҳез билан вазн йўқотиш қийин. Аммо онгли равишда доимий соғлом овқатланиш йўлга қўйилса, оқилона миқдорда табиий асал жуда мос келади, чунки унинг таркибида А, B, C ва E витаминлари, йод, темир ва фойдали аминокислоталар мавжуд.

Асалнинг энг кенг тарқалган навлари гул асали ҳисобланади. Улар ўсимликка қараб турларга бўлинади:

Гречка. У, биринчи навбатда, ранги билан ажралиб туради — тўқ жигарранг. Шунингдек, хушбўй ҳидга ҳам эга. Таъми ҳам бошқа навлар орасида сезиларли даражада ажралиб туради. У ширин таъмдан ташқари маълум бир ўткирликка эга бўлиб, у ҳатто томоқни ачиштириши ҳам мумкин.

 
Кунгабоқар. Ёрқин сариқ рангда бўлиб, жуда тез қораяди, хантал рангини олади. Бу асал кунгабоқар гулларининг ёқимли ҳидига эга. У жуда тез қалинлашади, кристалланади ва оқ қобиқ ҳосил қилади. Шу билан бирга, у фойдали хусусиятларини сақлаб қолади.

Акация. Энг чиройли, деярли шаффоф, баъзан сарғиш-лимон рангида бўлади. Сариёғни эслатувчи ширин нозик таъмга эга. У жуда узоқ вақт давомида кристалланмайди, деярли бир йил давомида шаффоф бўлиб қолиши мумкин.

Турли гиёҳли. Бундай асал асаларилар томонидан бир нечта ўсимликлардан йиғилади, ундаги доминантни ажратиб бўлмайди. Шунинг учун шаффофдан то қуюқ каҳрабо рангигача фарқ қилиши мумкин. Бу асалнинг ҳиди гул кабидир. Асал мевали ёки резаворли ҳид ва таъмга эга бўлолмайди. Бу маҳсулотда жуда кўп қўшимча аралашмалар мавжудлигини англатади.

Тоза асални қалбакисидан қандай ажратиш мумкин?

Сотувчилар томонидан ҳақиқий бўлмаган асалларни сотиш учун бир нечта ҳийла-найранглар қўлланади.

Синтетик асал. Пештахтада бундай маҳсулотни кўрганда тушуниш керак бўлган асосий нарса шундаки, унда асал деярли йўқ. Унга ишлаб чиқариш жараёнида шинни ёки шакар сиропига хушбўй ва ароматик қўшимчалар қўшилади. Натижада асалга ўхшаш масса ҳосил бўлади, аммо таъми бутунлай бошқача бўлиб, унда фойдали моддалар умуман бўлмайди. Бундай асални ажратиш жуда оддий, қадоқдаги маҳсулот таркибини диққат билан ўқиб чиқиш керак. Табиий асалнинг ягона сири, унинг таркибида асалдан бошқа ҳеч нарса бўлмайди.

Суюлтирилган асал. Айрим сотувчилар томонидан маҳсулотлар ҳажмини ошириш учун ишлатиладиган ҳийла. Яъни, маҳсулот — асал, унга ҳеч нарса аралашмаган, аммо сув қўшилган. Шу сабабли асал жуда тез бузилади, ферментация бошланади. Сотиб олаётганда асал суюлтирилганлигини текшириш мумкин. Бунинг учун асал идиши тескари қилинади. Тоза асал жуда секин оқиши керак. Яна бир усул — асални қоғозга туширишдир. Агар у суюлтирилган бўлса, қоғозда нам жой ҳосил бўлади.

Иситилган асал. Эски, ўтган йилги асалга янги кўриниш бериш учун у 80 даражага қадар иситилади. Кейин у яна шаффоф бўлиб, чиройли кўринишга келади. Аммо бу оптик иллюзия. 42 даражадан юқори қиздирилганда асал ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади. Айтганча, бу шамоллашда иссиқ сут ёки чойга асал қўшиш анъанаси шифобахш самарани бермаслигини англатади. Қайнаётган сув асалдаги барча фойдали моддаларни ўлдиради. Бундан ташқари, иситиладиган эски асал умуман хавфли бўлиши мумкин, чунки унда кўп миқдорда заҳарли алдегид ҳосил бўлади.

Пишмаган асал. Бу асал асосан сотув учун тайёрланади. У жуда кўп ортиқча сувни ўз ичига олади. Пишган асалда намлик 20 фоиздан ошмаслиги керак. Бу камчиликни яшириш ва асалга ўхшаш қуюқликни бериш учун яна ҳийла қилиш бошланади. Масалан, унга крахмал ёки ун аралаштирилади. Бир қошиқ асалга озгина йод солиб, унда крахмал борлигини аниқлаш мумкин. Агар у кўк рангга айланса, демак, унда крахмал бор. Сифатни текширишнинг яна бир усули — бир парча нонни асалга ботириш. Агар ортиқча сув бўлмаса, нон қаттиқлигича қолади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!