Дональд Трамп ўзининг жиянини судга берди
AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп жияни Мэри Трамп ва The New York Times газетасини 2018 йилда оиласининг бойлиги ҳақида маълумот чоп этилган мақоласи учун судга берди. Бу ҳақда Associated Press (AP) хабар бермоқда.
Нью-Йорк штати судига берилган даъвода сиёсатчи қариндошини Трамп отасининг меросига тегишли солиқ ҳужжатларидан маълумотларни ошкор қилиб, 2001 йилдаги келишув шартномасини бузганликда айблаган. Унинг фикрича, аёл ўч олиш ва сиёсий ҳолатига таъсир ўтказиш ниятида бу ишга қўл урган. Aгентлик маълумотларига кўра, меросни текшириш жараёнида Мэри Трампнинг қўлига махфий маълумотларга эга бўлган 40 минг саҳифадан ортиқ молиявий ва юридик ҳужжатлар келиб тушган.
Шу билан бирга, The New York Times ва газета журналистлари Сюзанна Крейг, Дэвид Барстоу ва Рассел Бюттнер ўз манфаати йўлида маълумот олиш учун Трампнинг жиянига босим ўтказишда айбланмоқда.
Даъвода таъкидланишича, журналистлар бу маълумотларни ошкор қилиш тақиқланганидан хабардор.
Собиқ давлат раҳбари айбланувчилардан 100 миллион доллар товон пули талаб қилган.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!