Қоронғи режим
Logo
Туркиядаги зилзилалар келтирган зарар миқдори баҳоланди

Туркиядаги зилзилалар келтирган зарар миқдори баҳоланди

БМТ Тараққиёт дастурининг Туркиядаги доимий вакили Луиза Винтон феврал ойи бошида Туркия ва Сурияда юз берган зилзилаларнинг иқтисодий зарари ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, зилзила сабаб фақат Туркиянинг ўзида 100 миллиард доллардан ошиқ зарар вужудга келган. 

Вакилнинг таъкидлашича, зарарни баҳолаш ҳали ҳам давом этмоқда ва 16 март куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа иттифоқи донор давлатлари конференциясида якунланади.

«Зарар 100 миллиард доллардан ошиқроқ бўлиши аллақачон аниқ», дейди Уинтон Женевада бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, зилзила натижасида 600 мингдан ортиқ хонадон ва идоралар жойлашган 200 мингдан ортиқ бинолар вайрон бўлган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 6 март куни вазирлар маҳкамаси йиғилишида 46 104 киши зилзила қурбони бўлганини, жиддий шикастланган бинолар сони 230 мингга етганини айтганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!