Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонда тўйларни ўтказишга қўйилган чеклов 20 июлдан кучга кирадиган бўлди

Ўзбекистонда тўйларни ўтказишга қўйилган чеклов 20 июлдан кучга кирадиган бўлди

Тўйхона ва ресторанларда оилавий тадбирларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаса, у ҳолда иштирокчилар сони 50 кишидан ошмаслиги керак. Бу талаб аввал белгиланганидек 1 августдан эмас, 20 июлдан кучга кирадиган бўлди.
20 июлдан кафе ва ресторанлар учун карантин кучайтирилиши баробарида, худди шу санадан тўйхоналар фаолиятига ҳам янги чеклов жорий этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, уларни 50 кишидан кўп бўлмаган меҳмонлар иштирокидагина ўтказишга рухсат берилади.

Бунда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади. Рухсат этилган 50 киши – яқин қариндошлар ва шу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлардан иборат бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссиянинг аввалги қарорига кўра, тўй ва бошқа маросимлар учун 50 кишигача бўлган чеклов 1 августдан кучга кириши белгиланган эди.

Коронавирус тарқалиши тезлашаётгани туфайли, шунингдек:

— 20 июлдаги Қурбон ҳайити намози бекор қилиниб, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди;

— жума намозлари вақтинча тўхтатилди;

— лицейларга қабул имтиҳонлари сентябрга қолдирилди;

— 28 июндан бошлаб умумий овқатланиш объектлари соат 08:00дан 20:00гача, 20 июлдан бошлаб эса шу вақт оралиғида фақат очиқ майдонларда ишлаши мумкинлиги белгиланди; таом етказиб бериш хизматларининг иш вақти 8:00дан 23:00гача этиб чекланди;

— 14 хил тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт деб эълон қилинди;

— 6 июлдан бошлаб мамлакатда оммавий тадбирлар, хусусан концерт, театр ва кино томошалари тўхтатилган, спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказилиши мумкин;

— 23 июндан бошлаб, автобус ҳайдовчилари ва метро кузатувчилари ниқобсиз шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслиги керак.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!