Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра-2022 мавсуми яқин кунларда бошланишини маълум қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра-2022 мавсуми яқин кунларда бошланишини маълум қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Саудия Арабистонидаги «Абу Сарҳад» ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ билан Умра—2022 мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар қилди.

Қайд этилишича, мамлакатда Умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланган.

 

Шунингдек, Умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган «Абу Сарҳад» ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

«Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади», — дейилади хабарда.

Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 10 августидан Саудия Арабистони ҳукумати чет элликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берганди. Декабрь ойи бошида Саудия Арабистони COVID-19 нинг янги «омикрон» штамми тарқалиши муносабати билан Умра зиёрати тартибини ўзгартирганди. Янги қоидаларга кўра, чет элликлар зиёратни амалга ошириши учун қиролликда тасдиқланган икки компонентли COVID-вакциналаридан бири билан эмланган бўлиши керак.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги делегация Умра сафарини ҳал этиш учун 1 декабрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетганди. Қайд этилишича, делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борган. COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун ушбу зиёратни амалга ошириш имкониятлари яқин фурсатларда яратилади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!